«O‘ZNEFTGAZINFORMATIKA» АЖ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ 2017 ЙИЛ 31 ИЮЛ ОЙИДА НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

Хурматли «O’zneftgazinformatika» AЖ Акциядорлари!

«O‘zneftgazinformatika» акциядорлик жамияти Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида маълум қилади. Йиғилиш 2017 йил 31 июл куни Тошкент шахар, Мирзо Улуғбек кўчаси, 32-а уй манзилида жойлашган «Maxsusenergogaz» АЖсининг йиғилишлар залида ўзказилади.

Рўйхатдан ўтишнинг бошланиш вақти — соат 12.30

Йиғилишнинг бошланиш вақти — соат 13.00

Акциядорлар реестрини ёпиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган сана — 2017.07.19

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши учун акциядорлар реестрининг ёпилиш санаси: 2017.07.19 — акциядорларни хабардор қилиш учун ва 2017.07.25 — навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш учун.

КУН ТАРТИБИ:

1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. Саноқ комиссиясининг сони ва персонал таркибини тасдиқлаш.

3. Янги ташкилий тузилишни (структурани) тасдиқлаш

4. Акциядорларнинг 01.06.2010 й. (6-савол), 24.06.2011й. (6-савол), 28.06.2012й.
(6-савол), 27.06.2014й. (7-савол), 30.06.2016й. (8 ва 9-саволлар), 28.06.2017йилдаги 
(10-савол) умумий йиғилишларида ишлаб-чиқаришни ривожлантиришга маблағларни йўналтириш тўғрисидаги қарорларини бекор қилиш.

5. 2009-2016 йиллар натижаси бўйича тақсимланган фойда маблағларини жамиятнинг штат сонининг қисқартирилиши сабабли ходимларга компенсациялар тўлаш ва моддий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча кафолатларини амалга ошириш бўйича жамиятнинг ходимлар олдидаги қарздорлигини сўндиришга йўналтириш.

Ёнингизда паспортингиз (жисмоний шахслар учун), хизмат гувохномангиз (юридик шахслар учун), ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишончномангиз (акциядорлар вакиллари учун) бўлсин.

Қўшимча маълумот олиш учун «O‘zneftgazinformatika» АЖга 267-29-17, 268-22-82 телефонлари орҚали мурожат этинг.

Акциядорлардан кўрсатиб ўтилган телефонлар орқали ёки 
e-mail: kivs@globalnet.uz га ўзларининг электрон почта манзиллари тўғрисида хабар беришларини илтимос қиламиз.