Жамиятнинг фаолият турлари ва мақсади

Жамиятнинг асосий фаолият турлари қуйидагилардир:

  • Технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқариш тизимларини, ёнғинга қарши автоматика воситаларини, ёнғин, қўриқлаш ва  қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси ҳамда саноат электр таъминоти воситаларини лойиҳалаш, ишлаб чиқиш, мослаштириш, ишга тушириш ва уларга сервис хизматларини кўрсатиш;
  • ишлаб чиқариш - хўжалик юритиш фаолиятини бошқарувчи амалий дастурий-информацион комплексларни ишлаб чиқиш, амалиётга жорий қилиш ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаб туриш;
  • компьютерларга, тармоқ ва телекоммуникация воситаларига техник ва тизимли хизмат кўрсатиш;
  • ўлчаш ва назорат қилиш воситаларини монтаж қилиш, созлаш, уларга техник ва тизимли хизмат кўрсатиш;
  • метрологик хизматлар кўрсатиш.

Махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган фаолият турлари қонун ҳужжатлари билан ўрнатилган тартибда лицензия олингандан кейин амалга оширилади.