Сармоя

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги “Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” 2454-ПҚ сонли Қарорига мувофиқ акцияларни қўшимча чиқариш ва уларни хорижий инвесторларга сотиш кўзда тутилиб, натижада эса “Узнефтгазинформатика” АЖ нинг устав капиталидаги хорижий инвесторларнинг улуши 15 % га тенг бўлиши лозим.

Хорижий инвесторларга сотилиши лозим бўлган акциялар пакетининг умумий ҳажми 110 000 дона акцияга тенг бўлиб, шунингдек бошқа акциядорларнинг акцияларини сотиб олиш эвазига улушни кўпайтириш имкониятини мавжуд.

Сотилиши режалаштирилаётган акциялар пакетининг номинал қиймати 110 млн. сўм (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 04.02.2016 й. курси бўйича 38, 78 минг АҚШ доллари) га тенг. Сотилаётган акциялар пакетининг бозор қиймати АЖ Кузатув кенгаши томонидан тегишли тартибда белгиланади.

Инвесторга таклиф этилаётган акциялар пакети учун тўлов ЎзР “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” қонунига мувофиқ пул ва тўловнинг бошқа воситалари, мол-мулк, шунингдек пул баҳосига эга бўлган (шу жумладан мулкий) ҳуқуқлар  билан амалга оширилишига йўл қўйилади.

Қўшимча акциялар пакети учун тўлов 25.06.2016 й.гача бўлган муддатда амалга оширилиши лозим.

 

«Ўзнефтгазинформатика» АЖхақида қисқача маълумот ва унинг инвестор учун жозибадорлиги (.docx 33КБ)

«Ўзнефтгазинформатика» АЖининг тақдимоти (.pptx 202КБ)