AO“Узнефтегазинформатика ” АЖ нинг стратегик мақсадлари

АО" Узнефтегазинформатика " АЖ нинг асосий стратегик мақсадлари (кейинчалик — жамият ) қуйидагилар:

  • молиявий турғунликни ушлаб туриш;
  • меҳнат унумдорлигини ошириш;
  • жамиятга курсатилайотган хизматлар рақобатбардошлигини ошириш;
  • кўрсатгичларни ўсишини ошириш;
  • ишлаб чикариш фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган фойдаланилаётган жихозлар паркини (шу жумладан компютер, сервер, тармоқ ва телекоммуникация жихозлари; кантроллерлар, махсус дастурий таъминотини созлаш бўйича стендлар ва уларни синовдан ўтказиш учун датчик сигналларининг имитаторлари; АСУТП тизимларига сервис хизмати кўрсатиш учун зарур бўлган жихозлар — босим, харорат берувчи жихозлар, махсус контроллерлар, ўлчов воситалари в.х.к) ва дастурий махсулотлар ишлаб чиқиш воситаларини доимо янгилаб бориш;
  • кўрсатилаётган хизматлар янги турларини ўзлаштириш;
  • мижозлар таркибини кенгайтириш шу жумладан «Узбекнефтегаз» МХКси, таркибига кирмаган ташкилотлар ҳисобига;
  • мижозларни максимал қониқтириш мақсадида кўрсатилаётган хизматлар сифатини юқори даражада ушлаб туриш;
  • жамиятнинг ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш жараёнида техника хафсизлиги ва мехнат мухофаза қилиш қоидаларига қатъий риоя қилиш.

Фаолиятининг асосий турлари

Жамият ишлаб чиқаришни автоматлаштириш саноат корхоналарининг энергетика хўжаликлари Ахборот Коммуникация Техналогиялари соҳалари бўйича инжинеринг ва сервиз хизмати кўрсатиш созлаш ташкилотидир;

  • технологик жараёнларнинг автоматлаштирилган бошқарув тизимларини (АСУТП) қўриқлаш — ёнғин сигнализацияси ва ёнғинга қарши автоматика тизимларини, саноат электр таъминот тизимларини лойихалаштириш, ишлаб чиқиш, татбиқ қилиш ва уларга сервиз хизмати кўрсатиш;
  • ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини бошқариш бўйича амалий дастурий- ахборот комплексларини ишлаб чиқиш, татбиқ қилиш ва кузатиб бориш;
  • ҳисоблаш техникаси воситаларига техникавий-тизимий хизмат кўрсатиш ва оператив ишлаб чиқариш фаолияти учун ахборот хизмати кўрсатиш;
  • метрология фаолияти учун техникавий-услубий хизмат кўрсатиш;
  • саноат корхоналарининг объект ва бўлинмаларининг энергетика хўжаликларини текшириш (энергоаудит) бўйича ишлар;

Ривожланишнинг мақсадга муофиқлигини асослаш

Хозирги кунларда углевадародларни қазиб чиқариш жараёнини интенсификациялаш зарурати бўлганлиги сабабли, махсулотда қўшимча нарх миқдорини кўпроқ олиш учун углеводород хомашиёсини чуқур қайта ишланиши зарурати бўлганлиги сабабли, қазиб чиқазилаётган яриммахсулот ва тайёр махсулотларнинг барча босқичларда хомашёнинг тўлиқ ва хаққоний ҳисоб- китобини замонавий назорат ва бошқариш воситаларини бизнес жараёнларига тадбиқ қилиб олиб бориш, зарурияти бўлганлиги сабабли қуйидагилар жуда мухим масалаларга айланмоқда;

Фойдаланиб келинаётган ва янги ишга туширилаётган технологик объектларни тўлиқ ва сифатли автоматлаштириш, хомашё, яриммахсулот ва тайёрмахсулотларнинг ҳисоб-китобини олиб бориш жойларини кенгайтириш, углеводород махсулоти ва энергаташувчилар сарфи параметрларини масофадан назорат қилишнинг замонавий тизимларини тадбиқ қилиш, ERP, MES ва бошқа замонавий дастурий комплекслар базасида соҳа корхона ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятига интеграллашган автоматлаштириш тизимларини тадбиқ қилиш.

Ушбу шароитда жамиятнинг амалдаги фаолият йўналишларини замонавий жихозлар, асбоблар ва махсус дастурий таъминотлар қўллаш асосида кўрсатилаётган хизматлар кўламини чуқурлаштириш ва фаолият турларининг янги йўналишларини ривожлантириш, булар соҳа ишлаб чиқариш корхоналарининг замонавий ўлчов воситалари паркини калибровка қилиш ва таъмирлаш, соҳада таъдбиқ қилишни кутилаётган дунёдаги етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг ERP ва MES тизимларига сервиз-созлаш хизматларини кўрсатиш, автоматика тизимлари билан боғлиқ бўлган техналогик элементлар ва ишлаб чиқариш объектларининг узелларига кўрсатилаётган сервиз хизматларини таркибини кенгайтириш (ДКСнинг турбинали ва поршенли агрегатларининг элементлари, бурғалаш мосламаларининг юк кўтариш механизмлари ва х.з.) мақсадга муофиқ.

Хизматлар бозориниг умумий тахлили

Хозирги вақтда жамиятимиз хизматларидан соҳанинг 26 та йирик корхона ва ташкилотлари фойдаланиб келишмоқда, бу соҳа тизимидаги асосий корхона ва ташкилотларнинг 24% ташкил қилади. Жамият соҳанинг «Нефтгазқазибчиқариш» ва «Газтранспорти» комплексларининг йирик саноат корхоналари ва ишлаб чиқариш бўлинмаларининг мухим технологик объектларига, соҳа корхона ва ташкилотларнинг йирик локал ҳисоблаш тармоқларига хизмат кўрсатади. Жамият иш жойларини автоматлаштириш учун ишлатадиган дастурий-ахборот комплексларининг аксариятини кузатиб боради.

Жамият «Ўзбекнефтгаз» МХКсига тегишли 160дан ортиқроқ техналогик объектларнинг узлуксиз ишлаб туришини таминлаш учун зарур бўлган автоматика тизимларига сервиз-созлаш хизматларини кўрсатади, булар жумласига мухим объект ҳисобланадиган Кон ДКСлари — 16 объект, қазиб чиқазилаётган углеводородларни кон таёрловчи объектлари — 4 объект, газни қайта ишлаш объектлари- 4 объект, газ транспорти тизимларининг компрессор станциялари — 4 объект, Хитойда ишлаб чиқарилган бурғулаш қурилмалари- 30 объект.

Бундан ташқари газ транспорти тизимидаги ўлчов узелларида газ ҳисобини автоматлаштирилган назорат қилиш тизимларининг узлуксиз ишлаши таъминланмоқда — 350 обеъктдан ортиқроқ.

«Ўзнефтгазқазибчиқариш» АКси, " Муборакнефтгаз" МЧЖи, «Шуртаннефтигаз» МЧЖи, «Газлинефтгазқазибчиқариш» МЧЖи, "Муборак ГҚИЗ«и, «Устюргаз» АК нинг технологик объектлари, жумладан Хожабод ПХГси, Газли УМГ нинг компрессор станцияси каби йирик саноат корхоналарида жамиятимиз автоматлаштирилган бошқарув тизимларига, КИП автоматика комплексларига сервиз хизматини кўрсатиб келмоқда.

Бозор сигментацияси

Республиканинг бошқа соҳалари каби, нефтгаз соҳасида хам технологик жихозларни модернизация қилиш жараёни уларни замонавийларига алмаштириш йўли билан амалга оширилмоқда ва уларни бошқариш интелектуал КИП ва автоматика, компютер жихозларини ҳамда саноат SCADA лари ёрдамида автоматлаштирилган бошқарув тизимларини қўллаш асосида амалга оширилмоқда, шу сабабли саноат автоматизация соҳасидаги сервиз хизмати кўрсатадиган корхоналарга бўлган талаб доимо ўсиб бориш тенденциясига эга.

Ишлаб чиқариш молия ва хўжаликни бошқариш бўйича амалий дастурий-ахборот тизимларини ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва кузатиб бориш хам тенденцияга эга ва бу тенденция Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг қарорлари ва Республика реал секторида шу йўналишга куратирлик қилувчи Ўзбекистон Республикаси ахборот-коммуникация техналогияларини ривожлантириш вазирлигининг ташаббуслари билан қўллаб-қуватланиб келмоқда.

Ўрта мудатли истиқболда (2016- 2020 йиллар давомида) жамиятнинг соҳа эхтиёжларини қондириш учун кўрсатадиган хизматлари хажми 90-100 млрд сўмни ташкил қилади. Бу хизматлар хажмига саноат корхоналари технологик жараёнларини автоматлаштириш, саноат электротаъминоти, қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси ва ёнғинга қарши автоматикани лойихалаш, ишлаб чиқиш, татбиқ қилиш ва сервиз хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш, амалий дастурий-ахборот комплексларини жорий қилиш ва метрологик хизмат кўрсатиш каби ишлар киради.

Рақобат мухитини тахлил қилиш

Жамиятимизнинг асосий фаолияти бўйича хизматларга эхтиёж ўсганда минтақада саноат автоматизация, ахборот коммуникация технологиялари, амалий дастурий-ахборот коплекслари бўйича кадрлар танқислиги анча сезиларли даражада бўлади ва шу сабабли рақобатнинг жуда хам ўсиши кутилмайди, ва шу билан бирга юқори малакали мутахасисларни жамиятда ушланиб қолишлари учун моддий стимулларни шакиллантириш бўйича маълум харакатлар амалга ошириш талаб қилинади.

Маркетинг стратегияси

Мавжуд бўлган рақобат шароитида жамиятнинг бозоридаги кучли мавқеини ушлаб туриш, ҳамда янги сигментларни ўзлаштириш ишлари жамият ривожланиш стратегиясини таъминлайдиган фаол маркетинг сиёсатини олиб боришни талаб қилади. Жамиятнинг маркетинг сиёсати бозордаги кутилаётган ўзгаришлар ҳисоби олинган холда ташкил қилинган ва хизматлар кўрсатиш бозорида жамиятнинг мавқеини мустахкамлашга, нархлар борасида рақобатбардошлигини оширишга, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилашга ва таркибини кенгайтиришга, ходимлар сафини профессионаллар ва ёш мутахасислар билан тўлдиришга қаратилган. Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси нефтгаз соҳасининг ривожланиш тенденциялари, ва соҳани ривожланишини таъминлашда ишлаб чиқаришни автоматизациялаш ва ахборот-каммуникация технологияларининг салмоқли роли бўлганлиги ва ушбу секторда жамиятнинг мавжуд бўлган салмоғи ҳисобига жамият кўрсатаётган хизматларга бўлган талабнинг ўсишини узоқ муддатли истиқболини башорат қилишимиз мумкин.

Стратегик мақсадларга эришиш бўйича тадбирлар

Қўйилган масалаларни амалга ошириш мақсадида жамият томонидан қуйидаги йўналишларда фаолият олиб борилмоқда:

  • Мутахасисларнинг малакавий даражасини ошириш, уларни янги лабаратория жихозлари, энг янги ҳисоблаш техникаси ва дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича истиқболли тизимлар билан таъминлаш ҳисобига ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш;
  • Ахборот техналогияларини ривожлантиришнинг замонавий тенденцияларини тахлил қилиб, шу орқали соҳада ишлаб чиқариш ва бошқарув самарадорлигини ошириш имкониятларини яратиш;
  • Соҳа корхоналарининг замонавий ахборот технологияларига бўлган эхтиёжини тахлил ва башорат қилиш бўйича ишлар олиб бориш;
  • Web — техналогияларини ишлаб чиқишга ореантация беришни давом эттириш;
  • Соҳа корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш самарадорлигини оширишга қаратилган мобил иловаларни ишлаб чиқиш;
  • Энг янги контроллер жихозларини, дастурий таъминотини тезкор диспетчерлик бошқарув тизимларини амалга ошириш технологияларини ва ишлаб чиқаришни бошқариш бўйича бошқа класс тизимларини олдинроқ ўрганиш ва ўзлаштириш;
  • Дастурий махсулотларни олдинроқ ишлаб чиқиш, яъни мижозларга аниқланган эхтиёжлар бўйича тайёр ечимлар таклиф қилиш;
  • Соҳа ва соҳа ортидаги корхона ва ташкилотларда замонавий технологияларни жорий қилиш истиқболларини кўрсатиш учун презинтациялар ўтказиш;
  • Мутахасисларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил қилиш;
  • Жамиятнинг инвестиция жозибадорлигини ошириш имкониятларининг тахлили;
  • Мижоз ва таъминотчилар билан хамкорлик тарихининг стратегик тахлили ва унинг заминида асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш;
  • Нафақат нефтегаз соҳаси бошқа соҳа корхоналари учун хам дастурий таъминот ва сервислар ишлаб чиқиш имкониятларининг тахлили (рақобатбардошлик ва инвестиция жозибадорлигини ошириш мақсадида, хомашё ишлаб-чиқарувчилардан мустақилроқ бўлиш мақсадида, халқаро бозорларга чиқиш мақсадида);
  • Янги АРМ ва сервислар яратиш борасида жамиятнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш, энг замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш;
  • Энг олди ахборот технологияларини тезкорлик билан жорий қилиш учун жамият таркибида стартаплар ташкил қилиш;
  • Жамиятнинг интелектуал мулкини химоя қилиш бўйича ишлар олиб бориш;
  • Ахборот хафсизлиги соҳасида ишлар олиб бориш:

— Ишлаб чиқариш ва бошқарув ахборотини ҳимоялаш;

— Интернет орқали узатилаётган ахборотни, ҳамда шифрлаш воситалари ва ЭЦП ларни ҳимоялаш;

— Булут серверларида жойлаштирилаётган ахборотни ҳимоялаш;

— Ахборот хафсизлигини таъминлашда комлекс ёндашув, яъни дастурий воситалар, ҳамда ташкилий ва техник чораларнинг биргаликда олиб бориши;

— Ахборотни ҳимоялаш соҳасида жамият мутахасисларининг малакасини ошириш:

Ўрта муддатли давр мобайнидаги (2016-2020)

Жамиятнинг режалари

Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 04.03.2015 йилдаги ПФ- 4707 сонли "2015-2014 йиллар мобайнида ишлаб чиқаришни структуравий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури хақида«ги Фармони бўйича (2-илованинг 35-37п.) «Ўзбекнефтгаз» МХКси Бошқаруви қарори билан ушбу лойихаларни амалга оширишдаги коорденация ишлари жамиятимизга юклатилган. Ихтисослаштирилган соҳа ташкилоти сифатида ушбу лойихаларни амалга оширишга ўрнатилган тартибда жамият жалб этилади. Ушбу лойихалар хақида қисқача ахборот қуйида келтирилган.

Биринчи лойиха бу «Ўзбекнефтгаз» МХК нинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини компютерлаштириш бўйича комплекс ахборот тизимини жорий қилишдир. (кейинчалик-КАТ лойихаси). Лойиха бўйича «Ўзбекнефтгаз» МХК таркибига кирувчи энг йирик 45 та корхона ERP-тизимини жорий қилиш кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.05.2016 йилдаги ПҚ-2530 сонли қарорига кўра лойиханинг амалга ошириш муддати 2016-2018 йиллар. Юқорида келтирилган қарорга муофиқ лойиханинг умумий нархи — 65 млн АҚШ доллари. Ушбу лойихани амалга ошириш доирасида жамият лойиханинг пилот қисмида (3та корхона) ва тизимни тиражлаш қисмида ҳам қатнашиш имкониятига эга («Ўзбекнефтгаз» МХК нинг 42 корхонасида).

Бундан ташқари лойихада КАТ лоихасига хизмат кўрсатиш ва ривожланиш бўйича жамият базаси асосида ихтисослаштирилган бўлинмани яратиш кўзда тутилган. Бўлинма сервиз-созлаш хизмати деб номланиб 45 кишидан иборат бўлади.

Иккинчи лойиха бу «Ўзнефтгазқазибчиқариш» ва «Ўзнефтмахсулот» АК ларда «Махсулотнинг тезкор ҳисобини олиб бориш ва қазиб олинаётган углевадародларнинг кон тайёрлови, сақланиши, транспорт қилиниши, қайта ишланиши ва товар махсулот қилиб юкланиши техналогик жараёнларнинг автоматлаштирилган мониторингини қилиш тизимини жорий қилиш» ( кейинчалик АСОУП лойихаси). Лойихани амалга ошириш муддати 2016- 2019 йиллар. Лойиханинг умумий нархи 37, 4 млн АҚШ доллари. Углевадародлар ҳисобини олиб борадиган жихозларнинг умумий сони 2, 3 минг донадан ортиқ. Ушбу лойихани амалга ошириш доирасида жамият асосий ижрочиларидан бири бўлади ва кейинчалик тизимга сервиз хизмат кўрсатиш бўйича яхши истиқболга эга.

Учинчи лойиха бу «Ўзбекнефтгаз» МХК га қарашли бўлинмаларда автотранспорт ва махсус техниканинг жойлашишини ва харакат параметрларини GPS мониторинг қилиш тизимини жорий қилиш (кейинчалик — GPS лойиха). Лойиханинг амалга ошириш муддати 2016-2019 йиллар. Лойиханинг умумий нархи 29, 2 млн АҚШ доллари.

Ушбу лойихани амалга ошириш доирасида Жамият ижрочиларидан бири бўлади ва кейинчалик тизимга сервиз хизмати кўрсатиш бўйича яхши истиқболга эга.

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари Ибрагимов.Г.И томонидан 24.05.2013 йилда тасдиқланган «Ўзтрансгаз» АК да газ ҳисоби ва назорати бўйича ягона автоматлаштирилган тизимни (кейинчалик — АСКУГ) яратиш концепциясини амалга ошириш бўйича ишлар жамиятининг яна мухим йўналишларидан биридир.

Концепция 5 сатхли АСКУГ нинг яратилишини кўзда тутуди.

1-сатх. Газ қазиб чиқарувчи газ транспорти ташкилотлари орасидаги ўлчов узеллари, магистрал газқувур бошқармалари орасидаги ўлчов узеллари.

2-сатх. Газ транспорти ва газ тақсимлаш ташкилотлари орасидаги ўлчов узеллари.

3-сатх. Юқори босимли газ тақсимлаш пунктлари, районлараро ҳисоб узеллари, юқори ва ўрта босимли газқувирларга уланган йирик аҳоли пунктларининг чегаралари ва улгурчи истеъмолчилар.

4-сатх. Майда аҳоли пунктларининг чегаралари (махаллалари).

5-сатх. Паст босимли газ қувирларига уланган маиший ва улгуржи истеъмолчилар.

Жамият АСКУГ нинг 1чи ва 2чи сатхларини (1мингдан ортиқ ўлчов мосломалари) сервисини ва янги технологияларга (TAS-IX фойдаланилган ҳолда ONLINE технология) ўтказилишини амалга оширишини, ҳамда 3-сатх (9 мингдан ортиқ ўлчов мосламалари) АСКУГларни амалга оширишда қатнашишни режалаштирмоқда. (Изох: АСКУГ нинг 5чи сатхини босқичма-босқич амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.03.2015 йилдаги ПФ-4707-сонли фармонига муофиқ чет эл маиший газ ўлчов асбоблари ишлаб чиқарувчиларини жалб қилган ҳолда тендер асосида амалга ошириш кўзда тутилади.

Шу билан бирга жамият фаолиятининг шакилланиб бўлган йўналишларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича ишлар фаол давом эттирилади (Нефтгазқазибчиқаришва газтранспорти йирик саноат корхоналарининг ва ишлаб чиқариш бўлинмаларининг асосий технологик объектларига, бурғулаш қурилмаларига хизмат кўрсатиш, электртаъминот тизимларининг сервиси, АСУТП тизимларини лойихалаш ва ишга тушириш — созлаш ишларини олиб бориш, дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш, корхоналарининг компютер жихозлари паркига хизмат кўрсатиш ва ҳоказолар).

Жамиятнинг узоқ муддатли даврга бўлган режалари

(2021-2025)

Жамиятнинг узоқ муддатли истиқболдаги стратегик режаларига қуйидагилар киради:

  • КАТ лойихасини ривожлантириш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича жамият базаси асосидаги махсус ихтисослаштирилган бўлинманинг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш.
  • «Ўзбекнефтгаз» МХКси таркибига кирувчи соҳанинг бошқа корхоналарида ҳам ERP- тизимининг тиражлаш бўйича ишларни олиб бориш (асосан молия ва хўжалик фаолияти бўйича)
  • Амалга ошириш режаси бўйича биринчи босқичга кирган 45 корхонада ERP- тизимининг имкониятларини ўстириш (махсус соҳа ечимларини жорий қилиш)
  • «Ўзнефтгазқазибчиқариш» ва «Ўзнефтмахсулот» Акциядорлик Компаниялари корхоналарида махсулотнинг тезкор ҳисобини олиб бориш (АСОУП) автоматлаштирилган тизимларга сервиз хизмати кўрсатиш, АСОУП нинг функционалини ўстириш.
  • «Ўзбекнефтгаз» МХКга қарашли бўлинмалардаги ишлаб чиқариш автотранспорти ва махсус техникаларнинг GPS — мониторинг тизимига сервиз хизмати кўрсатиш.
  • 1 — 4 сатх АСКУГига сервиз хизмати кўрсатиш ва функционалини ўстириш.
  • «Ўзбекнефтгаз» МХКсида ишлатилиб келинаётган ERP, SCADA ва MES- тизимларини ягона ахборот майдонига интеграциялаш.
  • Web- технологиялар асосида турли-туман сервисларни жорий қилиш.