«O‘zneftgazinformatika» оаж акциядорларининг 2013 йил учун йиллик умумий йиғилиши

«O‘zneftgazinformatika» очиқ акциядорлик жамияти Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида маълум қилади. Йиғилиш 2014 йил 27 июнь куни Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчаси, 32-а уй манзилида ўзказилади.

Рўйхатдан ўтишнинг бошланиш вақти - соат 15.00
Йиғилишнинг бошланиш вақти - соат 15.30

Акциядорлар реестрини ёпиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган сана - 2014.06.06
Акциядорлар реестрини ёпиш тўғрисидаги қарорни қабул қилган АЖ органи - «O‘zneftgazinformatika» ОАЖ кузатув кенгаши
Акциядорларнинг йиллик ҳисобот умумий йиғилиши ўтказилиши учун акциядорлар реестрининг ёпилиш санаси: 2014.27.05 - акциядорларни хабардор қилиш учун ва 2014.23.06 - умумий йиғилишда қатнашиш учун 


КУН ТАРТИБИ:

1. «O‘zneftgazinformatika» ОАЖ бошқарувининг 2013 йил бизнес-режаси параметрларининг бажарилиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботи
2. 2013 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссияси хулосасини тинглаш.
3. 2013 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилоти хулосасини тинглаш.
4. Жамиятнинг 2013 йилдаги фаолияти бўйича бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар ҳисоби.
5. Кузатув Кенгаши ҳисоботини тинглаш.
6. 2012 йилда олинган соф фойда қолдиғини тақсимлаш.
7. 2013 йилда олинган соф фойдани тақсимлаш.
8. 2014 йил учун йиллик бизнес-режа ва сарф-харажатлар сметаси.
9. Жамиятнинг янги таҳрирдаги устави.
10. Қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорга ва Жамият эмиссия проспектига ўзгартишлар киритиш.
11. Қуйидаги Низомларнинг янги таҳрирлари:
- акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги,
- Кузатув кенгаши тўғрисидаги,
- ижроия органи тўғрисидаги,
- тафтиш комиссияси тўғрисидаги,
- ҳисоб комиссияси тўғрисидаги,
- Бошқарув Раиси ва аъзоларини, шунингдек, молиявий натижаларни шакллантиришда иштирок этган Жамият ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги.
12. Жамиятнинг ташкилий тузилиши.
13. Кейинги йилга Бошқарув Раисини сайлаш.
14. Кейинги йилга Бошқарув аъзоларини сайлаш.
15. Кейинги йилга Кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш.
16. Кейинги йилга Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
17. Жамиятнинг 2014 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш бўйича аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш.
18. «O‘zneftgazinformatika» ОАЖ билан Жамият аффилланган шахслари бўлмиш юридик шахслар ўртасида тузилиши кўзда тутилган, акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда жорий хўжалик фаолиятини юритиш жараёнида Жамият томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш ва улар суммаларининг энг юқори чегараларини ўрнатиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
19. 2009 йил учун ҳисобланган, аммо талаб қилиб олинмаган дивидендларни Жамият тасарруфига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш.


Ёнингизда паспортингиз (жисмоний шахслар учун), хизмат гувоҳномангиз (юридик шахслар учун), ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишончномангиз (акциядорлар вакиллари учун) бўлсин. Қўшимча маълумот олиш учун «O‘zneftgazinformatika» ОАЖга 267-29-17, 268-22-82 телефонлари орқали мурожаат этинг.
Акциядорлардан кўрсатиб ўтилган телефонлар орқали ўзларининг электрон почта манзиллари тўғрисида хабар беришларини илтимос қиламиз.