«O‘ZNEFTGAZINFORMATIKA» АЖ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ 2017 ЙИЛ 15 НОЯБР ОЙИДА НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

Хурматли «O’zneftgazinformatika» AЖ Акциядорлари!

«O‘zneftgazinformatika» акциядорлик жамияти Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида маълум қилади. Йиғилиш 2017 йил 15 ноябр куни Тошкент шахар, Мирзо Улуғбек кўчаси, 32-а уй манзилида жойлашган «Maxsusenergogaz» АЖсининг йиғилишлар залида ўзказилади.

Рўйхатдан ўтишнинг бошланиш вақти — соат 14.30

Йиғилишнинг бошланиш вақти — соат 15.00

Акциядорлар реестрини ёпиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган сана — 2017.10.31

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши учун акциядорлар реестрининг ёпилиш санаси: 2017.10.31 — акциядорларни хабардор қилиш учун ва 2017.11.09 — навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш учун.

КУН ТАРТИБИ:

1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. Саноқ комиссиясининг сони ва персонал таркибини тасдиқлаш.

3. «O‘zneftgazinformatika» АЖнинг 2017 йил бизнес режасига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш.

4. Янги ташкилий тузилишни (структурани) тасдиқлаш

5. Ўтган йиллар бўйича тасдиқланмаган фойдани тўлаш хақида қарор қабул қилиш..

Ёнингизда паспортингиз (жисмоний шахслар учун), хизмат гувохномангиз (юридик шахслар учун), ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишончномангиз (акциядорлар вакиллари учун) бўлсин.

Қўшимча маълумот олиш учун «O‘zneftgazinformatika» АЖга 267-29-17, 268-22-82 телефонлари орҚали мурожат этинг.

Акциядорлардан кўрсатиб ўтилган телефонлар орқали ёки 
e-mail: kivs@globalnet.uz га ўзларининг электрон почта манзиллари тўғрисида хабар беришларини илтимос қиламиз.